$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Навоий ИЭС” АЖ: Назорат тадбирлари тун-у-кун олиб борилмоқда

ИЭС 43

Қишнинг совуқ кунларида электр станцияларидаги энергоқурилмаларни мунтазам равишда техник кўрикдан ўтказиш талаб этилади. Шу боис “Навоий ИЭС” АЖда ҳам 24 соатлик махсус штаб фаолияти йўлга қўйилган.

Профилактик-техник тадбирлар 

Маълум қилинишича, штаб аъзолари томонидан станциядаги асосий ва ёрдамчи қурилмаларнинг нормал ҳолатда ишлаши доимий назоратдан ўтказилмоқда. Шунингдек, совуқ об-ҳаво шароитида юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш мақсадида профилактик-техник тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Асосий мақсадимиз – истеъмолчиларни энергия билан таъминлаш

- Энерго қурилмаларнинг барқарор ишлаши ва ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш учун тун-у-кун зарурий барча чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Асосий мақсадимиз – истеъмолчиларни сифатли электр ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлашдан иборат – дейди “Навоий ИЭС” АЖ Ишлаб чиқариш бўйича директори Наврўз Хўжақулов.