$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Навоийда аянчли ЙТҲ. Қурбонлар бор

Навоийда аянчли ЙТҲ. Қурбонлар бор

Навоийда аянчли ЙТҲ. Қурбонлар бор

2020 йилнинг 22 сентябрь куни соат 18:30 ларда, Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 281-282 километрлари оралиғида “Учқудуқ-Зарафшон” йўналишида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақида ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1997 йилда туғилган ҳайдовчи “Ласетти” русумли автомобилни бошқараётиб, йўлнинг хавфли бурилиш жойида қарама-қарши бўлакка ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган 1997 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобиль билан тўқнашган. Ҳар иккала ҳайдовчи хавсизлик камарини тақмагани айтилмоқда.

Натижада, “Нексия”нинг 57 ёшли йўловчиси воқеа жойида, 24 ёшли йўловчиси эса шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. Унинг ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Учқудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теги :
Avto