$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Автомобиллар нархлари 19 млн. сўмгача туширилади

Автомобиллар нархлари 19 млн. сўмгача туширилади

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг давоми бугун кўриб чиқилди. Бу ҳақида депутат Дониёр Ғаниев ўз саҳифасида маълум қилди.

Қўмитанинг махсус комиссияси томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобил нархларини ассоссиз оширганини тасдиқлади. Унга кўра автомобиллар нархлари 3млн. сўмдан 19 млн сўмгача асоссиз оширилгани аниқланди.

Шунга кўра комиссия "UZAUTOMOTORS” АЖга бугундан бошлаб нархларни асоссиз оширилган қисмини бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берди. Шунингдек, март ойидан буён, яъни янги асоссиз оширилган нархларда автомобилларни сотиб олган мижозлар билан қайта ҳисоб китоб қилиш топшириғи берилди.

PS: Комиссия қарори мажбурий кучга эга. Лекин компания комиссия қароридан норози бўлса, судга бериши ва жараён ҳали давом этиши ҳам мумкин.

Теги :
Avto