$
 12265.77
7.39
 14492.01
36.93
 159.07
-0.42
weather
+26
Кечаси   +14°

Наманганда аянчли ЙТҲ. Йўловчи ва унинг 3 яшар қизи ҳалоқ бўлди (+видео)

Наманганда аянчли ЙТҲ. Йўловчи ва унинг 3 яшар қизи ҳалоқ бўлди

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бугун, 3 сентябрь куни эрталаб Наманганда рўй берган аянчли ЙТҲ ҳақида маълумот берди.

Маълум бўлишича, бугун соат 10:00 ларда “BMW” русумли автомашинани бошқариб кетаётган 39 ёшли ҳайдовчи Чуст тумани Варзик-Қорақўрғон автомобиль йўли бўйлаб кетаётиб, Варзик йўналишининг 1-километрида бошқарувни йўқотган ва йўлнинг чап томонидаги бетон тўсиққа урилган. Оқибатда автомашинада бўлган 33 ёшли йўловчи ва унинг 3 яшар қизи ҳодиса жойида вафот этган. Ҳайдовчи ва қолган 3 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теги :
Avto