$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“UZAUTOMOTORS”га нархларни тушириш бўйича кўрсатма берилди

“UZAUTOMOTORS”га нархларни тушириш бўйича кўрсатма берилди

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси “UZAUTOMOTORS” АЖга қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган қуйидаги кўрсатмаларни берди:

Биринчидан, жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар нархини шакллантиришда товарнинг нархига хомашё ва материалларга, ёқилғи-энергетика ресурсларига ва ҳақиқатда амалга оширилмаган харажатларни, амалда юз бермаган меҳнат харажатларини ва бошқа харажатлар ёки бажарилмаган ишларни киритиш орқали монополь юқори нарх қўлланилиши қуйидаги ҳаракатлар билан, жумладан 2020 йил март ойида тасдиқланган, бугунги кунда амалда бўлган ва истеъмолчиларга реализация қилинган:

“Spark” русумли автомобиль LS M/T модификацияси чакана нархидан 3 002 010 сўм ва LT A/T модификацияси чакана нархидан 3 563 704 сўм;

“Nexia 3” русумли автомобиль LТ M/T модификацияси чакана нархидан 3 112 039 сўм ва LTZ A/T модификацияси чакана нархидан 3 792 325 сўм;

“Cobalt” русумли автомобиль LТ M/T модификацияси чакана нархидан 4 404 493 сўм ва LTZ A/T модификацияси чакана нархидан 10 526 707 сўм;

“Gentra” русумли автомобиль SX M/T модификацияси чакана нархидан 13 825 248 сўм, SX M/T CNG модификацияси чакана нархидан 13 718 618 сўм ва CDX A/T Plus модификацияси чакана нархидан 19 806 932 сўм;

“Damas” русумли автомобиль DLX модификацияси чакана нархидан 15 458 984 сўм, VAN модификацияси чакана нархидан 15 746 315 сўм ва Labo модификацияси чакана нархидан 13 052 930 сўм асоссиз киритилган харажатлар чегириш ва ушбу маблағларни истеъмолчиларга қайтариши лозим.

Иккинчидан, енгил автомобилларни сотиш бўйича келгусидан (мазкур қарор қабул қилингандан бошлаб) тузиладиган шартномалар юқорида қайд этилган асоссиз харажатларни чегириш орқали шакллантирилган нархлар асосида, ёхуд жамиятнинг маркетинг стратегиясидан келиб чиқиб енгил автомобилларнинг нархлари ўртача 10,29 фоиздан кам бўлмаган даражада ва таннархдан 942 891 108 031 сўм миқдоридаги асоссиз харажатларни камайтиришни инобатга олган ҳолда амалга оширилиши таъминлаш.

Жамият томонидан юқоридагиларни инобатга олган ҳолда енгил автомобилларнинг қайта кўриб чиқилган янги тасдиқланган нархлари Қўмитага тақдим этиш.

Учинчидан, жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар истеъмолчиларга фақат “UzAvtoSavdo” дастури орқали тузилган шартномаларнинг кетма-кетлик навбатига қатъий риоя қилган ҳолда реализация қилиниши таъминлаш.

Тўртинчидан, экспортга йўналтирилган автомобиллар экспортга қилинмаган ёки экспортдан қайтган тақдирда ички бозорга дилерлар орқали сотишда тенг тақсимланиши таъминлаш.

Бешинчидан, фаолият юритаётган дилерлар ва дилер сифатида фаолият юритиш истагида бўлган барча тадбиркорлик субъектларига нисбатан бир хил шартлар қўйилиши таъминлансин, шунингдек рақобатнинг чекланишига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар содир этмаслик.

Олтинчидан, “Azimavtomotive” МЧЖ билан дилерлик шартномасидан 10 млрд сўм миқдорида олдиндан тўлов ўтказиш шарти чиқариб ташлаш.

Еттинчидан, алоҳида махсус акцияга тушган автомобилларни муддатли тўлов асосида сотиш бўйича дилерлардан дистрибюторлик шартномасини тузиш таклифи билдирилганда барча иштирокчиларга тенг шартлар асосида шартнома тузилиши таъминлаш мажбуриятлари юклатилди.

Мазкур қарор устидан бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳайъатига ёки тегишли маъмурий судга шикоят қилиниши мумкинлиги тушунтирилди.

Теги :
Avto