$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

MKBANKда байрам муносабати билан интерактив тадбир ўтказилди

Бугун Микрокредитбанкда 8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги ва 9-декабр — Халқаро коррупсияга қарши курашиш куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Коррупсияга қарши курашиш агентлиги Коррупсиянинг олдини олиш ва “комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш бошқармаси сектор раҳбари Рахмонов Бекзод Хасанович, Юридик фанлари доктори Игор Кудрявсев ҳамда блогерлар, ОАВ вакиллари ва банк ходимлари иштирок этишди. 

Тадбир меҳмонлари фаровон ҳаётимизнинг ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимизнинг жамиятимиздаги ўрни ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

Шунингдек, коррупсиянинг олдини олиш учун халқаро амалиёт асосида миллий қонунчилигимизга оъзгартириш ва қоъшимчалар киритилаётгани таъкидланди.

Тадбир давомида банк ходимлари орасида коррупсияга қарши кураш бўйича ташкил этилган танлов ғолиблари тақдирланди.

Якунда Конституциянинг 30 йиллиги муносабати ташкил этилган интерактив викторина ҳам ходимлар учун кутилмаган шартлари билан эсда қоларли бўлди.

Реклама ҳуқуқи асосида