$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Мирзиёев 26 январь куни Қирғизистонга боради

Фото: Президент матбуот хизмати Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 26 январь куни Қирғизистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Савдо-саноат палатасига таяниб “AkiPress” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Президент Мирзиёев ташрифи муносабати билан Қирғизистон Савдо-саноат палатаси икки давлат ишбилармонлар кенгаши йиғилишини ўтказишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 9 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари раҳбарлари саммитига ташрифи бекор қилинганди. Ушбу саммитда Россия Президенти Владимир Путин ҳам иштирок этганди. Бишкекка Мирзиёевнинг ўрнига Бош вазир Абдулла Арипов борганди.

Теги :
Жамият