$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

9 ой ичида Ўзбекистон мева экспортининг ўзидан 1,73 млн. доллар даромад қилди

9 ой ичида Ўзбекистон мева экспортининг ўзидан 1,73 млн. доллар даромад қилди

Ўзбекистон 2020 йилнинг тўққиз ойи ичида 13,4 минг тонна хурмо экспортини амалга оширди. Бу ҳақида Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси маълум қилди.

Қайд этилишича, мева экспортининг ўзидан 1 миллион 733 минг доллар даромад кўрилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28 фоизга кўп.

Хурмонинг 50 фоизи Қирғизистонга ва 39 фоизи Россияга экспорт қилинган. Шунингдек, хурмо экспорти Туркманистонга 3,2 баравар, Украинага эса 1,2 бараварга ошди, Ўзбекистонда етиштирилган хурмолар илк марта Польша, Литва ва Германияга етказиб берилди. Ҳозирда ушбу маҳсулот 10  та мамлакатга экспорт қилмоқда.

Бундан ташқари, 1 октябрь ҳолатига кўра, қиймати 84,4 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 86,2 минг тоннадан зиёд узум маҳсулоти хорижга экспорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,1 минг тоннага кўпдир.

Энг кўп кимларга сотдик?

Узум экспорти бўйича Россия Федерацияси 39 минг тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Қозоғистон Республикасига 34,2 минг тонна, Қирғизистон Республикасига 12,1 минг тонна ва Украинага 359 тонна узум экспорт қилинган.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot