$
 12010.43
14.29
 14088.23
37.15
 151.25
2.71
weather
+26
Кечаси   +14°

Сирдарё ИЭС: Совуқ об-ҳаво ҳам махсус ишчи гуруҳни тўхтатолмаяпти

ИЭС 42

Совуқ об-ҳаво бўлишига қарамай, Сирдарё ИЭСда тун-у-кун фаолият юритувчи махсус штаб аъзолари шакллантирилган.

24 соатлик иш режими

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ маълумотига кўра, қиш мавсумида энергоқурилмаларнинг ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида электр станцияда тун-у-кун — 24 соатлик кучайтирилган иш режими жорий этилган. 

Электр қурилмаларнинг назорати

Айни дамда корхонанинг юқори кучланишли (220-500 кВ) очиқ тақсимлаш қурилмаларида махсус ишчи гуруҳлари назорат тадбирларини олиб бормоқда. Хусусан, электр қурилмаларнинг совуқ об-ҳаво вақтида соз ҳолатда ишлаши назоратдан ўтказилиб, керакли чоралар кўриляпти.