$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

МАРКАЗИЙ ОСИЁ МАМЛАКАТЛАРИ АЁЛ ЭНЕРГЕТИКЛАРИ ҚИРҒИЗИСТОНДА ЙИҒИЛДИЛАР

IES16

Бугун, 9 август куни Қирғизистон Республикасининг Чўлпон ота шаҳрида “Марказий Осиё мамлакатлари энергетикада аёллар I саммит-конференцияси” ўз ишини бошлади. Унда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси ва гендер масалалари бўйича кенгаш раиси бошчилигида тизим корхоналари, хусусан “Иссиқлик электр станциялари” АЖ вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.

Тадбир ташкилотчиларининг маълум қилишларича, саммитни ўтказишдан мақсад - энергетика соҳасида фаолият юритувчи аёлларга ўз салоҳиятларини намойиш этишлари, гендер тенглигини таъминлаш ва ижтимоий бирлашувлари йўлида ҳамкорликни шакллантириш ҳамда платформа яратишдан иборат. 

Саммит Қирғизистоннинг “Энергетикада аёллар” ассоциацияси ҳамда USAID (АҚШ) халқаро ривожланиш агентлигининг “Марказий Осиё энергетикаси” лойиҳаси доирасида ташкил этилган. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон мамлакатларидан ташриф буюрган аёл энергетиклар иштирок этишмоқда. Тақдимотлар ва музокаралар давомида энергетикада хотин-қизлар сафини кенгайтириш, уларнинг касбий ривожланиши, профессионал ўсишда ва шахсий ҳаётда учраши мумкин бўлган тўсиқларни енгиш каби долзарб масалалар муҳокама этиляпти. 

-“Иссиқлик электр станциялари” АЖ икки мингдан ортиқ хотин-қизлар фаолият юритади. Уларни қўллаб-қувватлаш, касбий ўсишларида ҳар томонлама кўмаклашиш, малакаларини ошириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича доимий иш олиб бориляпти. Ушбу тадбирдаги иштирокимиз ишимизни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади,-дейди “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Хотин-қизлар қўмитаси раиси Зуҳра Бабамурадова.

Саммит-конференция эртага ўз ишини якунлайди.