$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

“ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ” АЖ: ХОДИМЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА

ИЭС 14

Ходимларнинг малакасини ошириш, уларни мунтазам равишда тажриба алмашишларини таъминлаш борасида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналарида тасдиқланган режа бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, “Толимаржон ИЭС” АЖ да меҳнат қилаётган ходимларнинг малакасини ошириш бўйича ҳам корхонада ишлаб чиқилган дастурга асосан жорий йил мобайнида 52 нафар ишчи-ходим “Навоий ИЭС” АЖ ҳузуридаги “Келажак энергетикаси” ўқув марказида малака ошириши кўзда тутилган.

Шу йилнинг ўтган олти ойи мобайнида 18 нафар ходим кимё цехи назоратчи операторлиги, газ турбинаси назоратчи машинисти, реле ҳимояси ва автоматикаси электр монтёри каби бир қатор йўналишлар бўйича малака ошириш курсларида ўқиб қайтдилар. 

– Бу каби ўқув курсларининг афзаллиги шундаки, бунда биз фақатгина ўқиш жараёнида билим эгаллашдан ташқари бошқа станцияларда ишлаётган ҳамкасбларимиз билан ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек соҳадаги янгиликлар хусусида ўзаро фикр алмашиш имкониятига эга бўламиз, - дейди кимё цехи муҳандис-кимёгари Ўрол Соатов. 

Жорий йилнинг 4 июль санасидан эътиборан яна 5 нафар ходим “Келажак энергетикаси” ўқув марказида малака оширмоқда. 13 июлдан бошлаб эса станциянинг яна 8 нафар ходими малака ошириши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, бу каби ўқув курслари “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2022 йил 4 мартдаги “2022 йил давомида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича “Йўл харитаси” ижросини таъминлашга қаратилган.