$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

ХОДИМЛАР УЧУН ХОРИЖИЙ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ИЭС 15

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва тизим корхоналари мутахассислари хорижий компанияларда малака ошириб, электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишмоқдалар.

Ўқув курси қатнашчилари назарий билимларини мустаҳкамлаш қатори Италиянинг етакчи электр станциялари фаолияти билан ҳам яқиндан танишишмоқда. Хусусан иштирокчилар ишлаб чиқариш қуввати 800 МВтга тенг бўлган “Sorgenia” power буғ газ қурилмали электр станциясида ҳамда чиқиндилар асосида электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Terna driving energy” электр станциясида бўлишди. 

- Мазкур ўқув курслари орқали жаҳоннинг етакчи компаниялари томонидан электр энергиясини ишлаб чиқаришда йўлга қўйилган янгича технологиялар билан танишиш имконига эга бўлмоқдамиз. Қўлга киритаётган янги билимларимизни амалиётда қўллаган ҳолда, юртимиз электр энергетикаси соҳаси равнақига муносиб ҳисса қўшамиз деган умиддамиз, дейди - “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Техник бошқармаси бош муҳандиси Акмал Мўминов.

Маълумот ўрнида, Италиянинг AC “Boilers S.P.A.” компанияси билан йўлга қўйилган ҳамкорлик доирасида йил якунига қадар 10 та гуруҳга бириктирилган 100 нафардан ортиқ ходим малакаси оширилиши режалаштирилган. 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 2022 йил давомида тизим корхоналари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”га кўра Германия, Франция ва Россия давлатларида ҳам малака ошириш амалиётини ўтказиш белгиланган.