$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкент куранти бузиб ташланади(ми)?

курант

Журналист Шарофиддин Тўлаганов ўз саҳифасида пойтахт марказидаги эски курант билан янгисининг вақти тўғри келмай қолганлигини, демакки у ишламай қолганлигини айтиб ўтди. Қўшимчасига у агарда у ишламай қолаверса бузилиши мумкинлигини, бундай соатни тузатишдан кўра уни бузиш осонроқ эканлигини ҳам таъкидлаб ўтди. Барчада табиий савол туғилади, аввал бошидан иккинчи соат нега керак эди, ёки улар барчасини олдиндан башорат қилишганмиди?

Эски курантнинг пайдо бўлиш тарихи?

Шаҳарнинг норасмий рамзларидан бири бўлган Тошкент куранти 1947 йилда, фашистлар устидан қозонилган ғалабанинг 2 йиллиги муносабати билан қурилган ва 9 майда илк марта бонг урган. Минора меъмори Муҳаммедшин бўлиб, бўйи 28,7 метр ҳамда қурилишда муҳандис Левченко ҳам иштирок этиб, безаклар таниқли ўзбек ганчкор устаси ҳамда рассоми уста Ширин Муродов томонидан берилган. Соат ҳам алоҳида рамзий маъно касб этиб, Германиядан келтирилган. 1966 йилги зилзила натижасида бироз шикастланган бўлса-да қайта тикланган, ундан ташқари 19921. 1992 ва 2009 йилларда қайта таъмирланган. Аммо 2009 йилга келиб унинг “яккаҳокимлиги”га чек қўйилган.

Иккинчи курант нега керак эди?

Ушбу савол пойтахт аҳлини 15 йилдан бери қийнаб келмоқда. Эски  курант тарихий ғалабанинг Тошкентдаги рамзи ҳисобланади, аммо янгиси учун бирор муҳим бундай сабабни келтира олмаймиз. Ягона арзирли сабаб қилиб фақатгина эскисининг “ёши ўтганлигини” айтишимиз мумкин. Аммо нега ўша пайтда уни яхшироқ тузатишмади ёки умуман уни тўхтатиб, янгисига эътибор қаратилмади? Чунки эски соат 2016 йилда ҳам қайта таъмирдан ўтган, уни яна таъмирлашда давом этилса, янгиси нега қурилди, ана шу жойда чалкашликлар бошланади.

Тошкент курантлари – тарихий ва маданий маскан

Нима бўлишидан қатъий назар ушбу иншоотлар маданий мулк., бугун уларнинг вазифаси соатни кўрсатиб туришдан кўра анча муҳимроқ, улар худди Тошкент телеминораси ҳамда Чорсу бозори каби  шаҳарнинг энг таниқли масканларидан бири. Давлат қонунчилигига кўра, бундай маданий меросларга хавф солиш мумкин эмас, улар давлатнинг ҳимоясида ва доимо шундай бўлиши ҳам керак.