$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Обид Ҳакимов “кунига 5600 сўм” ҳақидаги гапларига изоҳ берди (+видео)

Обид Ҳакимов “кунига 5600 сўм” ҳақидаги гапларига изоҳ берди

Охирги 2 давомида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимовнинг «Ўзбекистонда кунига 3,2 доллар, яъни 5600 сўм ишлаб топган одам камбағал эмаслиги» экани мазмунидаги гаплари ижтимоий тармоқларда трендга айланиб кетди, аҳолининг катта қисми ижтимоий тармоқларда унга қарши фикрлар билдира бошлади ва бу ҳолат ҳали ҳам давом этмоқда.

Бугун, 5 ноябр куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда у бу ҳақидаиги фикрларига изоҳ бериб ўтди.


«Камбағаллик кўрсаткичи икки турга бўлинади. Глобал камбағаллик ва миллий камбағаллик кўрсаткичи. Глобал камбағаллик даражасини Жаҳон банки белгилайди. Жаҳон банки тадқиқотларига кўра, камбағаллик 3,2 АҚШ долларида белгилаган. Юқори ва ўрта ривожланаётган давлатлар эса камбағаллик чегараси 5,5 долларни ташкил этади.

3,2 доллар 5 600 сўмга тенглаштирилганининг сабаби тўлов коеффитсиенти ҳисобга олинган. Масалан, Америкада 1 та нон 20 доллар бўлса, Ўзбекистонда 2 сентга тенг. Бу глобал камбағаллик кўрсаткичи. Лекин бу кўрсаткич Ўзбекистонда амал қилади деб ҳечким айтгани йўқ. Бу камбағалликни ўлчаш учун шунчаки ўлчов, кўрсаткич эди», — дея ўз гапларига муносабат билдирган Обид Ҳакимов.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot