$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

ХАЛҚАРО КРЕДИТ РЕЙТИНГИНИ ОЛИШ — БАРҚАРОРЛИК МЕЗОНИ

ИЭС 22

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ халқаро кредит рейтингини олиш борасида тизимли ишларни йўлга қўйган. Жумладан, бу борада ходимлар малакасини оширишга ҳам алоҳида урғу бериляпти. Шу боис акциядорлик жамиятининг бир гуруҳ вакиллари учун Москва шаҳрида семинар ташкил этилди.

Халқаро кредит рейтингини олиш жараёнида “Иссиқлик электр станциялари” АЖга “KPMG” халқаро аудиторлик компанияси консултантлик хизматларини кўрсатмоқда. Ҳамкорлик доирасида ходимлар учун Москва шаҳрида семинар тренинг ташкил этилди. Унга 3 август куни старт берилган бўлиб, “Молиявий моделни ҳалқаро стандартлар асосида шакллантириш, ҳамда иқтисодий блок ходимларининг малака ва кўникмаларини ошириш” мавзусида бўлиб ўтмоқда. 

Қайд этиш лозимки, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва жамият таркибига кирувчи корхоналарда халқаро кредит рейтингини олиш бўйича белгиланган талабларни амалга ошириш юзасидан доимий иш олиб борилмоқда.

Саъйи-ҳаракатлар натижасида бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини халқаро стандартлар асосида трансформация қилиш, марказлашган ва автоматлаштирилган бухгалтерия ҳисоби тизимини ишлаб чиқиш, омборларда товар-моддий бойликларнинг ҳаракатини мувофиқлаштириш, шартномаларни расмийлаштириш жараёнларини автоматлаштириш мақсадида 1:С “enterprice” (8.3) платформасини жорий этиш ва сўнгги уч йиллик ҳисоботларни “Катта тўртлик”ка кирувчи халқаро аудиторлик компаниялари текширувидан ўтказиш бўйича кўзга кўринарли натижаларга эришилди. 

-Айни дамга қадар 2019-2020 йилларга оид халқаро стандартлар асосида тайёрланган молиявий ҳисоботларимиз бўйича “Deloitte and touche” халқаро аудиторлик ташкилоти томонидан ижобий хулосаларни қўлга киритдик. Ҳозирда халқаро стандартлар асосида тайёрланган 2021 йилги молиявий ҳисоботимиз ҳам аудиторлик текширувида. Молиявий ҳисоботни халқаро стандартлар асосида тайёрлашда нафақат ходимнинг малакаси балки иш жараёнининг тўғри ташкил этилгани ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу маънода мазкур семинар биз учун ҳар томонлама фойдали бўлмоқда,-дейди “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бош ҳисобчиси Азимжон Аҳмаджонов. 

Маълумот ўрнида, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сонли Фармони ижросини таъминлиш мақсадида халқаро миқёсда кредит рейтингини оширишни режалаштирган. Бу ўз навбатида акциядорлик жамиятига давлат кафолатисиз халқаро молия институтлари сармояларини жалб қилиш орқали ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш, модернизация қилиш, таъмир ишларини жадаллаштириш ва иқтисодиётнинг реал секторида рақобатбардошликни ошириш имконини беради. 

Семинар 9 август куни ўз ишини якунлайди.