$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

ТЎРАҚЎРҒОН ИЭС: КИМЁ ЦЕХИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА

IES8

“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналарда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш режасига мувофиқ ишлар изчиллик билан олиб борилмоқда.   

Жумладан, “Тўрақўрғон ИЭС” корхонаси Кимё цехи томонидан куз-қиш даврига тайёргарлик кўриш тадбирлари доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, буғ-газ турбиналари сув совутиш тизимида - градирняда органик моддаларнинг ўсиб кетишини олдини олиш, шунингдек станцияга ҳамда турар-жойларга сув узатиш тизимида ҳосил бўладиган микроорганизмларни йўқотиш мақсадида фойдаланиладиган 20 тн гипохлорит суюқлиги заҳираси яратилди. Шунингдек, сувдаги муҳитни нейтрал ҳолатга келтириш учун зарур бўлган 60 тн сульфат кислота, коагуляция жараёнида сувни тиндириш учун қўшимча катализатор сифатида ишлатиладиган 100 тн оҳак реагенти заҳираси тайёрланди.  

- Кимё цехи эҳтиёжлари учун, айниқса куз-қиш мавсумида, етарли ҳажмда кимё реагентлари заҳирасини шакллантириш, электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича технологик мақсадлар учун сув тайёрлаш жараёнида муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади, - дейди Тўрақўрғон ИЭС кимё цехи бошлиғи Содиқжон Жўраев. – Сув тайёрлашнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши кўп жиҳатдан станциядаги қурилмалар ва жиҳозларнинг нормал ҳолати ва узоқ хизмат қилишини таъминлаб беради.