$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Мурод Хонтўраев ҳалоқ бўлган ЙТҲ бўйича тафсилотлар эълон қилинди

Мурод Хонтўраев ҳалоқ бўлган ЙТҲ бўйича тафсилотлар эълон қилинди

Аввалроқ, Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев автоҳалоқт оқибатида бевақт вафот этгани ҳақида хабар берилганди. ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси мазкур ЙТҲ бўйича расмий маълумот берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 19 июль куни соат 11:30 ларда, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-12 автомобиль йўлининг 68-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган “Lacetti” ҳамда “BMW X5” русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида “BMW X5” русумли автомобиль йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.

Натижада, “BMW X5” ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган М.Х. воқеа жойида вафот этган, унинг ёнидаги йўловчи эса тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Теги :
Авто