$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Жиззахда аянчли ЙТҲ. “Lacetti” ёниб кетган, қурбонлар бор

Жиззахда аянчли ЙТҲ. “Lacetti” ёниб кетган, қурбонлар бор

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беришича, 2020 йилнинг 9 сентябрь куни соат, тахминан 18:30 да Шароф Рашидов тумани Хайробод МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлида аянчли ЙТҲ рўй берган.

Маълум бўлишича, “Тошкент-Самарқанд” йўналишининг 997-километрида “Lacetti” русумли автомашина катта тезликда ҳаракатланиб, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган бошқа бир “Lacetti” русумли автомашинанинг чап ён томонига урилиб, йўлни бўлиб турган бетон тўсиқни бузиб ўтган ва қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган “Kia” русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.

Сўнг катта тезликда ҳаракатланиб келган “Lacetti” автомашинасида ёнғин келиб чиққан. Машинада бўлган ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи ҳодиса жойда вафот этган, қолган 3 нафар йўловчилар касалхонага ётқизилган, иккинчи “Lacetti” русумли автомашина йўл четида ағдарилиб кетган, автомашинада бўлган ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳатлари олмаган, “Kia” юк автомобили ҳайдовчиси ҳам тан жароҳатлари олмаган.

“Ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда. 

Теги :
Jamiyat
Avto