$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Жиззахдаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди.

Қайд этилишича, туманнинг "Олтин водий" МФЙ ҳудудидан ўтган Олтин водий—Дўстлик йўналишида Ғаллаорол тумани "Коризқудуқ" маҳалласида яшаган ҳайдовчи О.Т. Nexia автомобилини ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотган.

Оқибатда автомашина йўл чеккасидаги дарахтга урилиб, ҳайдовчи олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Теги :
Avto