$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланишга ўтиляпти

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланишга ўтиляпти

Учувчисиз бошқариладиган қурилмалардан дала харитасини тузиш, экинлар ўсишини кузатиш, улардаги касалликларни аниқлаш ва ташхис қўйиш, шунингдек зараркунандаларга қарши курашишда фойдаланилади.

2020 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоанжуманда Ўзбекистонда ерларни назорат қилиш ва экинларни кузатиб туриш учун учувчисиз бошқариладиган қурилмаларидн фойдаланишни бошлаш ҳақида эълон қилинганди.

2021 йилнинг 2 февралида Jizzax Organic Ўзбекистон Республикаси Фуқаро авиацияси агентлигидан учувчисиз бошқариладиган қурилмалардан фойдаланиш учун рухсат олди. Жиззахнинг ушбу кластери қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланадиган биринчи корхона бўлади. Дронлар қуйидаги вазифаларни бажаради:

→ ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишидаги аномалияларни аниқлаш;

алоҳида жойларни ўғитлаш

суғоришнинг бир текислигини кузатиш.

«Учувчисиз бошқариладиган қурилмалар Jizzax Organic мутахассисларини экинларнинг сифати, уларнинг зарарланиши ёки нобуд бўлиши тўғрисидаги долзарб ва тўлиқ маълумотлар билан таъминлайди. Агрономлар томонидан назорат қилиш узоқ вақт олади ва ҳар бир метр ерни қамраб олиш имконини бермайди. Агар кўчатларнинг зарарланиши майдоннинг ичкарисида содир бўлган бўлса, уни ўз вақтида пайқамаслик хавфи мавжуд. Учувчисиз бошқариладиган қурилмалар ёрдамида касалликларга ташхис қўйиш, бегона ўтларга дори пуркаш, зараркунандаларга қарши курашиш, экин униб чиқмаган майдонларда қайта экиш орқали муаммоларни дастлабки босқичларда аниқлаймиз ва бартараф этамиз», — деди Jizzax Organic директори Ҳикматилла Каримов.

Тажриба намунаси Ўзбекистонга 2020 йил ноябрида келтирилган. Бу Хитой компаниясининг FOXTECH номли Great Shark 330VTOL моделидир. У осма қурилма билан жиҳозланган бўлиб, 30 марта яқинлаштириш ва тунги суратга олиш имконига эга, учиш максимал вазни 21 кг, парвоз вақти 2,5 соатгача ва тезлиги 80 км/соат гача боради.

«Биз келтирилган дрондан картография ва ўсимликлар вегетациясини кузатиш учун фойдаланамиз. Бу йил ҳам Jizzax Organic ўғит сочиш мақсадида оғир юк кўтариш қобилиятига эга дрон сотиб олади. Синовлар натижасига кўра экин экилган майдонларни тўлиқ қамраб олишимиз учун қанча дрон кераклиги аниқ бўлди. 2021 йилда ем-хашак экинлари ва ўтлар 10 минг гектарни эгаллайди», – дея қўшимча қилди, Jizzax Organic директори Ҳ. Каримов.

Жиззах миллий кластери керакли радиочастотани қўлга киритди. Энди экин экиш мавсуми бошлангач ундан фойдаланишга киришилади.

Маълумот учун, Jizzax Organic МЧЖ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 июлдаги 619-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда белгиланган вазифаларни бажариш учун ташкил этилган. Корхонанинг фаолияти Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги секторини ривожлантиришга йўналтирилган. Jizzax Organicт МЧЖ чорвачилик, ўсимликшунослик ва селекция-генетик ишлари билан шуғулланади. Жиззах қишлоқ хўжалиги кластерининг умумий сармояси миқдори 150 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot