$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Жиззахда аянчли ЙТҲ. 2 қиши ҳалоқ бўлган

Жиззахда аянчли ЙТҲ. 2 қиши ҳалоқ бўлган

Жиззах вилояти Зомин туманида юз берган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалоқ бўлди. Бу ҳақида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 10 август куни соат 16:30 да 42 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Lada Largus» русумли автомобиль Ҳовос туманидан Даштобод йўналишига қараб ҳаракатланиб кетаётган вақтда Зомин тумани ҳудудидан ўтувчи А-376 автомобиль йўлининг 239-кмилометрида ўзидан олдинда кетаётган автомашинани қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўналишга чиққан. Натижада шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 42 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган «Isuzu» юк машинасининг олди томонига бориб урилган.

Тўқнашув оқибатида «Lada Largus» ичида бўлган 31 ёшли ва 55 ёшли аёллар воқеа жойда вафот этишган. «Lada Largus» ҳайдовчиси, шунингдек, қолган йўловчилар, 30 ёшли фуқаро ҳамда унинг 6 ва 4 ёшли фарзандлари турли даражадаги тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теги :
Avto