$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” ишчиларини оммавий равишда ишдан бўшатиш бошланди

“Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” ишчиларини оммавий равишда ишдан бўшатиш бошланди

Ишлаб чиқаришни тўхтатган “Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” шакар заводларида ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш бошланди. Бу ҳақида ЎзА "Ангрен шакар" МЧЖ матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, айни пайтга қадар 130 нафардан зиёд ходим ишдан бўшатилган. Уларнинг маълум қилишича, “Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” заводлари йил охирига қадар деярли барча ишчиларни ишдан бўшатишни мўлжаллаган.

Бунинг ортидан иккита заводда жами 2000 нафардан зиёд ходим ишсиз қолиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ягона бўлган шакар ишлаб чиқарувчи заводлар – Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги “Хоразм шакар” МЧЖ ва Тошкент вилоятида жойлашган “Ангрен шакар” МЧЖлар 2020 йилнинг 4 июлидан эътиборан иш фаолиятини тўхтатганини расман эълон қилганди.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot