$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

ИНСОН ҚАДРИ УЧУН КЕНГ КЎЛАМЛИ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ

IES36

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналарида Президентимиз томонидан илгари сурилган “Инсон қадри учун” тамойили асосида йил бошидан буён ишчи-ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

Қорақалпоғистон Республикасидаги энг йирик ишлаб чикариш объектларидан бири бўлган “Тахиатош ИЭС” акциядорлик жамияти томонидан ҳам бу борада салмоқли ишлар бажарилди. 

Хусусан, “Тахиатош ИЭС” АЖ касаба уюшмаси ҳамда масъул мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи томонидан ишчи-ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бажарилаётгани атрофлича ўрганилди. Шунингдек, барча цехларда иш жараёнида меҳнат муҳофазасининг таъминланганлик даражаси, мавжуд меҳнат шароитлари кўздан кечирилди. Якуний хулосаларга кўра кенг кўламли созлаш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. 

Натижада станциядаги цех ва бўлимларнинг 12 та овқатланиш жойлари, 9 та кийим алмаштириш, 25 та ювиниш хоналари янгича кўриниш касб этди. 

Айни кунларда дам олиш масканини замонавий кўринишга келтириш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Бундан ташқари, ишчи ходимларнинг саломатлиги доимий равишда мутахассислар назоратида. Ишга келиб-кетишлари учун эса автобуслар йўлга қўйилган. 

Бу борадаги амалий ва эзгу саъйи-ҳаракатлар келгусида ҳам давом эттирилади, - ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар жиҳатдан кўмак бериш, ижтимоий муҳофаза қилиш энг асосий вазифалардан бири бўлиб қолиши керак,- дейди касаба уюшмаси раиси К.Абдуллаев.

Корхонада ишчи-ходимларнинг ишдан бўш вақтларида спорт билан шуғулланишлари, маданий ва маънавий ҳордиқ чиқаришлари учун ҳам зарурий барча шароитлар яратилган. Хусусан, футбол, баскетбол, волейбол ва стол тенниси майдончалари доимий ишлаб турибди.

Аввалроқ, “Сирдарё ИЭС” АЖ, “Тошкент ИЭС”, “Фарғона ИЭМ” АЖ, “Тошкент ИЭМ” АЖ ва “Муборак ИЭМ” АЖ ҳам қулай-меҳнат шароитларини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар ҳақида ёзган эдик.