$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Халқ душманининг думи” эдим, — Отаулла Хўжаевнинг невараси

Сулаймон Иноятов

Бугун пойтахтимизда “Жадидлар миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзуида халқаро конференция иш бошлади. Айни вақтда ушбу анжуманда турли жадидшунос, тарихчи ҳамда адабиётшунослар иштирокида маърузалар бўлиб ўтмоқда.

Менга алам қилади...

Анжуманда сўзга чиққан тарихчи, бухоролик машҳур жадид Отаулла Хўжаевнинг невараси Сулаймон Иноятов жадидлар хусусида гапирар экан, сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилганлигини таъкидлади.

Мен Отаулла Хўжаевнинг оиласида туғилганман ва узоқ йиллар “Халқ душманининг думи” деган тамғани олиб юрган инсонлардан бириман. Бугун мана шундай анжуман бўлаётган экан, мен бевосита республикамиз президентига алоҳида миннатдорчилик изҳор қилмоқчиманки, минг-минглаб жадидларнинг руҳини бугун шод қилдилар. Уларнинг номлари мана шу катта аудиторияда тилга олинди.

Менга алам қиладиган битта жойи бор, у ҳам бўлса, ҳар сафар Тошкентга келганимда мусулмончиликка биноан бобомнинг қабрини зиёрат қилиш қилиш истагида юраман. Лекин қабри қаерда эканлигини, у қачон вафот этганлигини, қаерда отилганлигини ҳозиргача аниқлаганим йўқ.

Ва ниҳоят, Файзулла Хўжаев отилган жойни бориб кўриш менга насиб этди. Москвада Коммунарка деган жойда ўша қабристонга борсам, 6 600 кишининг номи тахталарга ёзиб қўйилганлиги, шулар ичида Файзулла Хўжаев номи борлигини кўриб, чексиз қувончда гулдасталар қўйиб қайтдим.

Ўз халқининг машъалалари

Иноятов нутқи давомида жадидларнинг, хусусан, ўз аждодларинининг юртдошлари тақдири учун жонкуярлик билан ёндашганин, бунинг учун қўлдан келганча ҳаракат қилишганини айтиб, бунинг тасдиғи ўлароқ ХХ аср бошида Туркияга таълим учун юборилган ёшлар ва уларнинг зиммасига юкланган шарафли вазифалар ҳақида гапирди.

Азиз анжуман иштирокчилари, бугун мана шундай тадбирда иштирок этаётган эканман, ўйлайманки, менинг бобом Отауллахўжаев мана шу сиз айтган назарий масалаларни амалга оширишда ўзининг алоҳида ҳиссасини қўшган инсонлардан биттаси ҳисобланади. У киши Бухородаги Ҳовли поён деган жойда, шаҳарнинг марказидаги Гавкушонда туғилган. Ёшликдан Усмонхўжа билан бирга катта бўлиб, Истанбул университетида Абдурауф Фитрат, Пўлатхўжа Усмонхўжаевлар билан бирга таълим олишган.

Мазкур таълим жараёнида Отауллахўжаев, Усмон Хўжаевлар нафақат ўқиш билан банд эдилар, балки, ўша ерда тайёрлов курси очишган. Бу курсларда Туркистондан борган ёшлар қайта тайёрловдан ўтишган ҳамда дорулфунунга киришлари учун замин яратилган. 

Ушбу талабалар Туркиядан қайтиб келишгач, Бухоройи Шарифда ерли аҳоли учун алоҳида мактаб ташкил қилиб, жадидчилил мактабларини йўлга қўйишган.