$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Инфографика: Инқирозга қарши курашиш жамғармаси қарийб 8 трлн. сўм сарфлаган

Инфографика: Инқирозга қарши курашиш жамғармаси қарийб 8 трлн. сўм сарфлагани маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг харажатлари юзасидан маълумот берилди.

Жамғарманинг бир ойлик сарфи 1,59 трлн. сўм, жами харажатлари эса 7,99 трлн. сўмни ташкил қиляпти. Шундан,

— Коронавирусга қарши курашиш бўйича тадбирларни молиялаштиришга жами 1,8 трлн. сўм;

— Ижтимоий соҳага 2,56 трлн. сўм;

— Шифохоналар ва карантин мажмуаларини қуриш ва жиҳозлаш учун 816 млрд. сўм;

— Иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга 2 трлн. сўм;

— Сув таъминоти ва ирригация билан боғлиқ харажатларга 692 млрд. сўм сарфланган.

Қуйидаги инфографикада жамғарма сарф-харажатлари билан батафсил танишиш мумкин.

Кўриниб турганидек, энг кўп маблағлар тиббиёт ва Соғлиқни сақлаш тизимига йўналтирилган. Жумладан,

— фуқароларни карантинда сақлаш билан боғлиқ харажатларга 358 млрд. сўм;

— махсус автотранспорт воситаларини харид қилишга 11 млрд. сўм;

— Эпидемиология ва микробиология юқумли касалликлар илмий текшириш институтини реконструкциясига — 3 млрд сўм;

— Янгийўл туманида тиббиёт бирлашмаси қурилиши ва конструкциясига — 8 млрд сўм;

Энг кўп маблағ ажратилганлар орасида Тиббиёт ва бошқа ходимларга махсус қўшимча рағбатлантириш ҳамда карантин талабларига жалб этилган кунлик қўшимча тўловлар (898 млрд. сўм)дан ташқари, "Uzbekistan Airways" АЖ (406 млрд. сўм ссуда) ва Ўзбекнефтгаз АЖ (401 млрд. сўм субсидия) ҳам бор.

Теги :
Iqtisodiyot