$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Сурхондарёда рўй берган ЙТҲ да 6 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида 2 ойлик чақалоқ ҳам бор

Сурхондарёда рўй берган ЙТҲда 6 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида 2 ойлик чақалоқ ҳам бор

Кеча, 17 август куни соат 16:00 ларда, Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани “Ғур-Ғур” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 “Термиз-Жарқўрғон” автомобиль йўлининг 1591-километрида 1990 йилда туғилган ҳайдовчининг “Cobalt” русумли автомобилида қувиб ўтиш қоидаларини бузиши ва бошқарувни йўқотиши оқибатида қаршисидан келаётган, 1993 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Spark” русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган. Бу ҳақида ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди

Тўқнашув оқибатида “Spark”нинг 27 ёшли ҳайдовчиси ва 30 ёшли йўловчи, шунингдек, “Cobalt” ичидаги 31 ёшли йўловчи ҳамда 2 ойлик чақалоқ воқеа жойида вафот этган.

Бундан ташқари, “Spark”нинг 26 ёшли йўловчиси ва “Cobalt” ичидаги 5 яшар бола оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этишган.

“Spark” автомобилининг 30 ёшли ва 23 ёшли йўловчилари, “Cobalt” ҳайдовчиси ва ушбу автомобилнинг яна 3 йўловчиси (улардан бири 1 ёшда) турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теги :
Jamiyat
Avto