$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ – ҲАР БИР ИНСОННИНГ БУРЧИДИР

IES1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сонли “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда 5 июнь Халқаро атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан “Навоий ИЭС” акциядорлик жамиятида вилоят экология бошқармаси мутахассислари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда “Навоий ИЭС” АЖ ишчи-ходимларига соҳа мутахассислари томонидан инсоният олдидаги долзарб вазифалардан бири - атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатга оқилона муносабатда бўлиш, флора ва фауна оламини асраб-авайлаш, глобал экологик инқирозга йўл қўймаслик тўғрисида атрофлича тушунчалар бериш билан бир қаторда, саноатнинг жадал ривожланиб бориши натижасида биосферанинг ифлосланиши кузатилаётгани боис - техноген ифлосланишларга қарши соғломлаштириш ишларини ташкил этиш муҳим вазифалардан эканлиги айтиб ўтилди. 

- Атмосфера ҳавоси мусаффолигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ер куррасида табиий биологик хилма-хилликни таъминлаш учун, авваламбор, барча жабҳаларда табиатга меҳр ва экологик таълим-тарбия тизимини йўлга қўйиш, экологик таъсири жаҳатидан соғлом бўлган ишлаб чиқариш технологияларини яратиш ва кенг фойдаланиш, кўпайиб бораётган автотранспорт воситаларининг зарарли чиқиндиларсиз ишлашини таъминлаш, теварак атрофимизда яшил макон яратиш, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини янада кучайтириш лозим, – дейди “Навоий ИЭС” АЖ экологи Жамшид Мирзоев.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликлардан авайлаб-асраб фойдаланиш, мавжуд экологик муаммоларни тизимли равишда ҳал қилинишига ҳисса қўшиш олдимизда турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.