$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ: Тошкент 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёр

IES43

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ “Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖни 2023-2024 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича тизимли ишлар олиб борди.

Иккита иссиқлик маркази модернизациялаштирилди

Жумладан, Шайхонтоҳур туманидаги “Ғарбий” 3-сонли ва Учтепа туманидаги “Чилонзор” 5-сонли иссиқлик марказларида модернизация ишлари олиб борилиб, корхонада иккитадан қозон қурилмалари гибрид шаклида ишлашга мослаштирилди.

Бу эса, истеъмолчиларни барқарор иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш имконини беради.

Мазут хўжалиги

Яқинлашиб келаётган қишнинг 3 ойини беталафот ўтказиш ва аҳолига барқарор иссиқлик таъминотини етказиб бериш мақсадида иссиқлик марказида муқобил ёқилғидан фойдаланиш имкони яратилди. Хусусан, мазут хўжалиги қурилиб, қозонларнинг иккитаси аралаш шаклда газ ва мазутга ишлашга мослаштирилди.

“Тошкент иссиқлик маркази” ҳақида

Маълумот учун, “Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖ таркибига 9 та иссиқлик корхонаси киради. Бу корхона Тошкент шаҳри аҳолисининг марказлашган иссиқлик таъминоти тизимига уланган қисмининг 75 фоизини иссиқлик энергияси билан таъминлаб, қолган 25 фоизи локал қозонхоналар орасида тақсимланган.