$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

ИДОРАВИЙ ҚЎРИҚЛАШ БЎЛИМИ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА

ИЭС 3

Хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармасининг тегишли топшириғига асосан “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналарида идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ходимларининг жанговор тайёргарлиги ва касбий маҳоратини ошириш борасида мусобақалар ташкил этилмоқда.

Шунга кўра, “Сирдарё ИЭС” АЖ Қўриқлаш бўлими ходимларининг назарий билимларини тест саволлари асосида синовдан ўтказиш мақсадида ходимлар билимларини баҳолаш тадбирлари ташкил этилди. Ходимларнинг касбий малакасини оширишга қаратилган бундай тадбирларда қўриқлаш бўлимининг 20 ёшдан 40 ёшгача бўлган ходимлари иштирок этишди. 

Мусобақа давомида назарий тест синовлари, жисмоний ҳамда маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича беллашувлар ташкил этилди. Бундан ташқари ўқ отиш, махсус ҳарбий-тиббий тайёргарлик бўйича тест синовлари ташкил қилинди ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидалари бўйича билимлар синовдан ўтказилди.

Бу каби мусобақаларни ўтказишдан асосий мақсад - ҳар қандай ҳолатда ҳам ходимларнинг ҳушёрлигини ошириш, билимли ва жисмонан етук кадрларни тайёрлаш ҳамда жанговар тайёргарликни янада мустаҳкамлашга эришишдир, бу эса ўз олдимизга қўйган барча вазифаларимизнинг бош мезони ҳисобланади, - дейди “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармаси бошлиғи Ибрат Тошходжаев.

Мусобақа якуни бўйича юқори натижаларни қўлга киритган ходимлар корхона томонидан белгиланган тартибда моддий рағбатлантирилди.