$
 10500.81
27.61
 12682.88
-113.28
 142.66
1.37
weather
+4
Кечаси   -5°

Ўзбекистонда 5000 мАсоат батарейкага эга HUAWEI P smart 2021 смартфонлари сотувга чиқади

HUAWEI

HUAWEI Consumer Business Group компанияси замонавий дизайн ва бир қатор такомиллаштирилган хусусиятларга эга HUAWEI P smart 2021 смартфонини тақдим этади. Янги смартфон қулай видео томоша қилиш учун катта экран, кун бўйи ишлаш учун кучли батарейка ва турли режимларда тасвирга олишни қўллаб-қувватловчи камера тизими билан жихозланган.

22,5 Вт қувватга эга HUAWEI SuperCharge тез зарядлаш

HUAWEI P smart 2021 смартфони 22,5 Вт қувватга эга HUAWEI SuperCharge технологияси билан жихозланган. Икки соат давомида видео томоша қилиш учун атиги ўн дақиқа зарядлаш кифоя, бу сизга уйдан чиқишдан олдин ёки қисқа танаффус пайтида смартфонингизни тезда заряд қилиш имконини беради. 5000 мА/соат қувватга эга батарейка туфайли HUAWEI P smart 2021 видеони акс эттириш режимида 23 соатгача битта қувват билан ишлайди[2].

Ижодкорлик ва атрофингиздаги дунёни ўрганиш учун 48 МП камера

HUAWEI P smart 2021 нинг асосий камераси тўртта фото модуллардан иборатдир. ½ дюйм диагоналли 48 МП асосий модули юқори ёруғлик чиқиши орқали қийин ёруғлик шароитида ҳам батафсил тасвирларни яратади. Юқори аниқликдаги тасвирлар расм сифатини йўқотмасдан катталаштиришга имкон беради.

Ақлли алгоритмлар билан сенсорнинг сезувчанлиги асосий камерага тунда ҳам аниқ тасвирларни олиш имконини беради. Тунги режимда камера бир неча кетма-кет кадрлардаги маълумотларни бирлаштириб шовқинни йўқ қилади.

Смартфон камераси 8 МП модулли 120° кўриш бурчаги бўлган ултра кенг бурчакли объектив ва 4 см. масофадан расмга олиш имконига эга бўлган 2 МП модулли катта тасвирларни тушириш учун мўлжалланган сенсор билан жиҳозланган. Саҳнанинг чуқурлигини аниқлаш учун маъсул бўлган 2 МП модулли объектив портретларни бокеҳ эффекти билан тасвирга олиш имконини беради. Шунингдек, смартфон портретни тузатиш учун ақлли алгоритмларига эга 8 МП олд камера ва юзни бир текис ёритиш учун думалоқ чироқ билан жиҳозланган.

Кўзларга қулайлик

HUAWEI P smart 2021нинг экрани 6,67 дюймли ва ўлчамлари 2400 х 1080 пиксел. Смартфон орқа ёруғлик спектрининг кўк компонентини филтрлайдиган кўзни ҳимоя қилиш режими TÜV Rheinland халқаро аудиторлик консерни томонидан сертификатланган бўлиб, узоқ вақт ўқиш ва интернетда сайр қилиш пайтида кўзнинг чарчашини камайтиради.

Бармоқ излари сканери смартфоннинг ён томонида жойлашган қувват тугмачасига ўрнатилган бўлиб, қурилмани тезда очишга имкон беради.

Кенгайтирилган хотира ва янги ақлли функциялар

Смартфон 128 ГБ сиғимли ички хотира билан жихозланган. Кўпроқ жойга эхтиёжи бўлганлар учун 512 ГБгача бўлган хотира картасини ўрнатиш мумкин[5].

Янги HUAWEI P smart 2021 кундалик вазифаларни соддалаштириш учун жуда кўп функцияларни таклиф қилувчи EMUI 10.1-дастурий таъминотида ишлайди. Масалан, улар орасида галерея фотосуратларини коллажларга бирлаштирган ақлли хизмат мавжуд.

Смартфон олдиндан ўрнатилган AppGallery иловаларига эга бўлиб, фойдаланувчиларга Ўзбекистонда бозорига мослаштирилган хавфсиз экотизимни таклиф этади. Huawei бозорни Ўзбекистонликлар орасида машҳур дастурлар билан тўлдириш мақсадида махаллий дастурчилар билан ишлашни давом эттирмоқда.

Нархлар ва ҳамёнбоплиги

Янги HUAWEI P smart 2021 Ўзбекистонда 29 январдан бошлаб қора ва ёрқин яшил рангларда сотувга чиқарилади, смартфон барча йирик электро техника дўконларида сотувга чиқарилади. Моделнинг чакана нархини Huawei фирма дўконларида 4 ГБ + 128 ГБ конфигурациясида текширишингиз мумкин.

HUAWEI Consumer Business Group компанияси ҳақида:

HUAWEI маҳсулот ва хизматлари 170 дан ортиқ мамлакатларда мавжуд бўлиб, ундан дунё аҳолисининг учдан бир қисми фойдаланади, бу эса HUAWEI ни дунёдаги энг яхши учта смартфон ишлаб чиқарувчисига айлантиради. Компания АҚШ, Германия, Швеция, Россия, Ҳиндистон ва Хитой каби мамлакатларда 14 та илмий тадқиқот марказларини очди.

HUAWEI Consumer BG — учта HUAWEI бизнес бўлимларидан бири бўлиб, иккита HUAWEI бренди учун смартфонлар, ноутбуклар ва планшетлар, электроника, кенг полосали уланиш мосламалари, хонадонлар учун қулай ечимлар ҳамда булутли хизматларни ишлаб чиқаради. HUAWEI глобал тармоғининг кучли томонлари бу, бутун дунёдаги операцион фаолиятининг хажми ва кучли ҳамкорлик тармоғи телекоммуникация соҳасидаги 30 йиллик тажрибага асосланади. HUAWEI Consumer BG компаниясининг мақсади фойдаланувчиларга энг сўнгги технологик ютуқларни тақдим этишга қаратилган.


Реклама ҳуқуқи асосида

Теги :
Жамият
Иқтисодиёт