$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Ҳокимликларнинг лицензиялаш ва рухсат беришга оид бир қанча ваколатлари бошқа давлат органларига ўтказилди

Ҳокимликларнинг лицензиялаш ва рухсат беришга оид бир қанча ваколатлари бошқа давлат органларига ўтказилди Иллюстрация

Президентнинг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ–4546-сон қарорига (https://lex.uz/docs/4634623) кўра давлат органлари томонидан талаб қилиш ва маҳалла томонидан бериш тақиқланган 28 турдаги ҳужжатлар (https://www.lex.uz/docs/4634623) билан боғлиқ Ҳукумат қарорларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақида адлия вазирлигининг Ахборот хизмати маълум қилди.

Қарор билан ҳокимликларнинг лицензиялаш ва рухсат беришга оид бир қанча ваколатлари бошқа давлат органларига ўтказилди.

Хусусан:

-        Чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш – Халқ таълими вазирлиги ва вилоят халқ таълими бошқармаларига;


-        Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш – Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига;


-        Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш – Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларига;


-        Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишга рухсат этувчи махсус гувоҳномалар бериш – туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига.

Айрим идоралараро коллегиал органлар тугатилди ёки ваколатлари бошқа давлат органига ўтказилди.

Жумладан:

• қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси тугатилди;

• хорижий тилларни ўрганишни янада ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ваколатлари – Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликларига;

• Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларининг жойлаштирилишини кўриб чиқиш ва келишиш Комиссияси ваколатлари – Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига;

• маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари кўргазмалари ва ярмаркаларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг ваколатлари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ўтказилди.