$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Энди суғуртасиз автомобиллар жарима майдонига қўйилмайди

Энди суғуртасиз автомобиллар жарима майдонига қўйилмайди

Аввал хабар берилганидек, Президент «Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Қонун билан, бундан кейин Ўзбекистонда суғуртасиз автомобиллар жарима майдонига қўйилмайди.

Мазкур қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддаси — Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартибига ўзгартиш киритилган.

Унга кўра, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлиги, шунингдек суғурта полисининг ҳайдовчи ёнида бўлмаслиги транспорт воситаларини ушлаб туришга асос бўлмайди.

Шунингдек, Меҳнат кодексига киритилган ўзгаришларга асосан 16 ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш вақтида ундан турар жойидан маълумотнома талаб қилиниши бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сенаторлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 291-моддасига киритилаётган ўзгартишни маъқуллашган эди. Президент уни имзолаб, ОАВда эълон қилингач янги тартиб расман кучга кирди.

Теги :
Жамият
Авто