$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Навоийда ЙТҲ оқибатида 4-синф ўқувчиси ҳалок бўлди

Навоийда ЙТҲ оқибатида 4-синф ўқувчиси ҳалок бўлди

2020 йилнинг 1 сентябрь куни соат 12:18 ларда Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 (Навоий-Зарафшон-Учқудудуқ) автомобиль йўлининг 85-86 километрлар оралиғида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақида Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар берди.

Маълум бўлишича, Зарафшон-Навоий йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи ўз бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашина билан йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб, ағдарилган. Оқибатда автомашина йўловчиси, Томди туманидаги 8-сонли мактабнинг 4-синф ўқувчиси олган оғир тан жароҳатлари оқибатида касалхонанинг жонлантириш бўлимида бевақт ҳаётдан кўз юмган.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида “Нексия” русумли автомашина ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмагани, эътиборсизлиги ҳамда чарчоқ натижасида ухлаб қолиши туфали мазкур йўл-транспорт ҳодисасини содир этганлиги айтилмоқда.

Теги :
Avto