$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Германия Ўзбекистон мис саноатига қизиқмоқда

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Германия Ташқи савдо ва инвестициялар агентлиги веб-саҳифасида Ўзбекистонда республика инвестицион жозибадорлигини юксалтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

“Ресурсларга бой мамлакат мис ва бошқа рангли металларни қазиб олиш ва эритишни кенгайтириб, уни хорижий шериклар учун жуда жозибадор қилмоқда. Мамлакатда хорижий ускуналар ва ноу-хау етказиб берувчилар учун бизнес юритиш улкан имкониятлари мавжуд. Рангли металлургия Ўзбекистон ҳукумати саноат сиёсати устувор йўналишлари рўйхатида муҳим ўрин тутади. Рангли металларни қазиб олиш ва эритиш фақат Тошкент вилоятида жойлашган Олмалиқ кон-металлургия комбинатида жамланганига қарамасдан, компания кўп миллиард долларлик инвестиция дастури аҳамиятга молик”, деб ёзади мақола муаллифи Уве Штробах.

Жорий йил бошида завод лойиҳа портфели 5,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Ҳукумат 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури доирасида бу вақтга келиб лойиҳаларга қарийб 1,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида инвестиция йўналтирилган.

Инвестициялар асосий қисми янги “Ёшлик” конида мис-молибден рудаларини қазиб олиш ва бойитишга мўлжалланган. Комбинат ушбу конни ўзлаштириш иккинчи босқичига ҳозирлик кўрмоқда. Қайта ишлаш заводи қуввати 50 миллион тонна мис-молибден рудасини ташкил этади. Мис катоди йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 2028 йилдан бошлаб 400 минг тоннагача кўпайтирилади.

Таъкидланишича, мис кластерини яратиш хорижий компаниялар бизнес юритиши учун кенг имкониятлар беради. Лойиҳани амалга ошириш орқали Ўзбекистон ҳукумати мис саноатида самарали қиймат занжирини таъминлашни кўзламоқда. Рудани қайта ишлаш қувватини ошириш билан бирга, ушбу ташаббус заводга мис маҳсулотларини кўпроқ сотиш имконини беради. Ўрта муддатли истиқболда йиллик даромад 8 миллиард АҚШ доллари ва ундан ҳам кўпроқ бўлиши кутилмоқда. Бу кўрсаткич 2020 йилда 2,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этган, деб ёзади GTAI сайти.