$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ВА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ БЎЙИЧА ГЕРМАНИЯ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛМОҚДА

ИЭС 12

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва тизим корхоналари вакилларидан таркиб топган мутахассислар гуруҳи Германиянинг Европа менежмент ва технологиялар мактаби томонидан ташкил этилган ўқув – курсларида иштирок этишмоқда.

Махсус қисқа муддатли малака ошириш ўқув курси “Рақамли иқтисодиёт ва корпоратив бошқарув” мавзусида ўтмоқда. Унда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, шунингдек “Сирдарё ИЭС” АЖ, “Толимаржон ИЭС” АЖ, “Ўзэнергосозлаш” МЧЖ ва “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ каби тизим корхоналари вакиллари қатнашмоқда. 

Тингловчилар учун “Корпоратив бошқарувнинг ўзига хос жиҳатлари”, “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни шакллантиришнинг муҳим жиҳатлари” ва “Бизнес модели асосида рақамлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш” каби йўналишларда маърузалар тақдим этилмоқда. 

Курс қатнашчиси, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Корпоратив бошқарув бўлими бошлиғи Ғолиббек Равшанбековнинг таъкидлашича, корпоратив бошқарув тизимининг самарадорлиги нафақат компаниянинг бозор қийматини оширади, балки ўз навбатида, молиявий бозорларда рақобатбардошликни таъминлайди ҳамда инвестицион жозибадорликни оширади. 

Ўқув курси доирасида Германиянинг корпоратив бошқарув ва рақамли иқтисодиёт йўналишида катта натижаларга эришган турли компаниялари ва корхоналарига ташрифлар, В2В форматидаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. 

Мазкур ўқув курси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби кўмагида ташкил этилмоқда.

Маълумот ўрнида, бу каби семинарлар “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2022 йил 4 мартдаги “2022 йил давомида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш тўғрисида”ги буйруғи ва тасдиқланган “Йўл харитаси” ижросини таъминлашга қаратилган.