$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

АЁЛЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

ИЭС 13

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимлигининг оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассислари иштирокида “Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши” мавзусида видеоконференцалоқа шаклида семинар ташкил этилди.

Унда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналарида фаолият юритаётган Хотин-қизлар қўмитаси раислари ва ишчи-ходималар қатнашишди. 

Семинарда аввало, Президентимиз раислигида 2022 йилнинг 1 мартида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ҳамда мустаҳкамлаш масаласига бағишланган видеоселектор йиғилиши қарорларидан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. 

Жумладан, аёллар тадбиркорлигини кенгайтириш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга моддий кўмак кўрсатиш, уй-жой билан таъминлаш, “Аёллар дафтари” тизими орқали турмуш шароитларини яхшилаш ва албатта ижтимоий фаолликларини ошириш йўлида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди. 

Шундан сўнг, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва тизим корхоналарида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан ишлаш йўналишида белгилаб олинган чора-тадбирлар режаси, хусусан, уларнинг муаммоларини ўрганиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, касбий ўсишларига кўмаклашиш, гендер тенглигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар кўриб чиқилди. Тизим корхоналарида “Хотин-қизлар баланси”ни шакллантириш мақсадида сўровномалар ўтказиш, ишчи-ходималарнинг турмуш шароитини, ижтимоий ҳолатини ўрганиш масаласи муҳокама этилди. 

- Бугунги кунда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва тизим корхоналарида икки мингдан ортиқ хотин-қизлар фаолият юритиб келмоқда. Биз уларни ўйлантираётган масалаларни ўз вақтида аниқлаш ҳаракатидамиз. Бу бежиз эмас албатта. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, аёл хотиржам бўлса, оилалар ҳам тинч бўлади. Мана шундай масканда улғайган ўғил-қизлар эса юртимиз эртасининг ишончли эгалари бўлади, - дейди “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Хотин-қизлар қўмитаси раиси Зуҳра Бабамурадова. 

Семинар якуни бўйича акциядорлик жамияти Хотин-қизлар кенгаши фаолиятини янада такомиллаштириш ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим масалалар тўғрисида келишиб олинди.