$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

“НАВОИЙ ИЭС” АЖ: ГАЗ ФИЛЬТРЛАРИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА СОЗ ҲОЛАТГА КЕЛТИРИЛДИ

IES19

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналари томонидан 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан кенг кўламли таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Навоий ИЭС” акциядорлик жамиятида ҳам мавсумолди ишлар режа асосида бажариб борилмоқда. Станция буғ-газ қурилмаларининг ишончли ҳамда сифатли ишлашини таъминлаш мақсадида бригадалар ташкил этилиб, газ фильтрларининг ишлаши назоратга олинди ҳамда яроқсиз деб топилган фильтрлар янгисига алмаштирилди. Ходимлар томонидан ўрнатилган янги фильтрлар юзасидан синов ўтказилди ва ишончлилиги таъминланди.

Шунингдек, 478 мегаватт қувватга эга буғ-газ қурилмасига тегишли газ сиқув компрессор станциясининг чанг ушлагичлари тозаланди ва ишга шай ҳолатга келтирилди.

-Станция магистрал газ қувурларидан келувчи газ таркибида одатдагидан жуда кўп миқдорда “қора-қурум” қўшилиб келиши натижасида буғ-газ қурилмаларидаги газ фильтрлари яроқсиз ҳолатга келиб қолган эди. Бир гуруҳ соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан ишлар олиб борилди. 

Ўрнатилган янги фильтр элементлари истеъмолчиларга узлуксиз ва барқарор электр энергияси етказиб беришга хизмат қилади, – дейди “Навоий ИЭС” АЖ Буғ-газ қурилмаси цехи раҳбари Ихтиёр Абдуллоев.