$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

ХОНАДОНЛАРДА ФОТОЭЛЕКТР ПАНЕЛЛАРИНИ ЎРНАТИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

ИЭС 17

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизимидаги корхоналар раҳбарлари ва масъул мутахассислари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этишга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда. 

Жорий йилнинг 10 июнь куни Президентимиз раҳбарлигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида – Бугун муқобил энергия воситаларидан фойдаланиш масаласи умуммиллий аҳамиятга эга эканлиги. Бу ишларни авваламбор ўзимиздан бошлашимиз, ҳар бир ҳоким, вазир, барча даражадаги раҳбарлар шахсий намуна кўрсатиб, ўз уйи, ишхонасида муқобил энергия ускунасини ўрнатиши зарурлиги, – юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан таъкидлаб ўтилган эди.

Ушбу вазифалар ижроси доирасида, “Фарғона ИЭМ” АЖ раҳбарлари ва масъул мутахассислари томонидан ўзларининг яшаш хонадонларида 1 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилди.

- Мақсадимиз яшил энергетикани кенг тарғиб этиш, унинг атроф-муҳит, қолаверса ҳар бир фуқаро ҳаёти учун нечоғлик манфаатли эканлигини тушунтириш, энергоресурслардан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантириш, - дейди “Фарғона ИЭМ” АЖ бош директори Э.Ибрагимов.

Ушбу қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобига хонадонни муқобил энергия манбалари билан қамраб олиш билан бирга, фуқаролар бир қанча солиқ приференцияларига эга бўлади. Жумладан:

- қуёш панеллари ва қуёш сув иситгичларини ўрнатган жисмоний шахслар 3 йил давомида ер ва мулк солиғидан озод бўладилар;

- қуёш панеллари ва қуёш сув иситгичларини ўрнатганда фуқаролар учун ҳеч қандай қўшимча солиқ ёки тўловлар жорий этилмайди; 

- фуқаролар ўз хонадонларига ўрнатган қуёш панеллар орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда эҳтиёжларидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотишлари ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шунингдек, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан тизимда муқобил энергия манбааларидан фойдаланишни кенгайтириш мақсадида “Фарғона ИЭМ” АЖ 1800-2000 кВт, “Сирдарё ИЭС” АЖ 1200-1500 кВт қувватга эга қуёш электр станцияларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.