$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Камбағаллик нархи: 5 600 сўм эмас, 20 700 сўм

Камбағаллик Kambag

Минимал истеъмол харажатлари уй хўжаликларининг реал истеъмол қийматлари ва таркибини ўрганиш асосида уларнинг соғлом ҳаёт кечиришлари учун зарур бўлган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлар ҳамда хизматлар учун минимал харажатларнинг ҳисобланган қиймати ҳисобланади. 

Кам таъминланган деб эътироф этиш жараёнига ҳам боғлиқ

Вазирлар Маҳкамаси қарори бўйича минимал истеъмол харажатларидан камбағаллик мезони ёки чегараси сифатида фойдаланилади. Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими орқали оилани кам таъминланган деб эътироф этиш жараёнида қўлланадиган ва жон бошига тўғри келадиган бир ойлик даромад мезони минимал истеъмол харажатларига тенглаштирилади.

Кунига 20,7 минг сўм

Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари миқдори 568 минг сўмдан 621 минг сўмгача оширилди. 2024 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 621 минг сўмни ташкил этди (кунига 20,7 минг сўм), дея хабар берди Статистика агентлиги.

Мамлакатда камбағаллик чегарасини аниқлаш мақсадида фойдаланиладиган кўрсаткич 9,3 фоизга ошган (сўнгги марта 2023 йил июль ойида 498 минг сўмдан 568 минг сўмгача оширилганди).

Бу кўрсаткич нега керак?

Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган бўлиб, мазкур кўрсаткичдан:

давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;

мамлакатнинг камбағаллик чегарасини белгилашда фойдаланиш ва бунда таргет гуруҳдаги аҳолининг реал истеъмол хусусиятлари ва талабларини инобатга олиш;

камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш;

пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.

20 минг сўмга бир кун яшай оласизми?

5700 сўм иборасини энди 20 минг сўм эгаллади. Негаки, минимал истеъмол харажатлари миқдори кунига 20 минг 700 сўмдан тўғри келмоқда. Қизиқ, шуни ҳисоблаганларнинг ва шу рақамларга ишонганларнинг қўлига 621 минг сўмдан пул тутқазиб, “бор, яша” деб айтилса, улар неча кунга бора оларкин?


2021 йилда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Ўзбекистонда истеъмол саватининг ҳисоб-китобини эълон қилган эди. Истеъмол саватига озиқ-овқат маҳсулотларидан — нон, ёрма ва дуккакли мевалар, гўшт, сабзавотлар, полиз, мевалар (ситрус мевалар ва зираворлар) сут маҳсулотлари киритилган. Унга кўра, бир киши ой давомида 10 дона нон, 3 кг ун, 8 кг мол, қўй ва товуқ гўшти, 1 кг колбаса истеъмол қилади. Шуниндек, 3 кг балиқ маҳсулотлари, 2 литр сут, 18 дона тухум, 1 кг шакар ва 1 литр ўсимлик ёғи ҳамда 2 кг гуруч рўйхатдан ўрин олган.


Қолаверса, 8 кг картошка, 6 кг пиёз, 2 кг сабзи, 4 кг помидор, 2 кг бодринг, мевалар эса 1 килограмдан истеъмол қилиниши қайд этилган. Озиқ-овқат маҳсулотларига жами — 1 млн 299 минг сўм сарфланиши кераклиги айтилган. Орадан икки йил ўтди, нархлар анчагина қимматлади, юқоридаги бир ойлик истеъмол маҳсулотлари нархи бугун 1,5 миллиондан ошади, яъни камбағаллик чегараси миқдоридан қарийб уч баробар кўп. 


Юқоридаги маҳсулотларнинг учдан бири истеъмол қилинганда, рациондан гўшт, мевалар чиқариб ташланганда ҳам, ноозиқ-овқат маҳсулотлар, кунлик харажатлар учун бу пул "ушоқ"чалик бўлмайди. Лекин нима ҳам дердик... "Тепадагилар" таъбири билан айтганда, кунига битта нон-у, тўртта тухум ейишга пулингиз борми, демак камбағал эмассиз ва яхши яшаяпсиз!