$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон аэропортлари асосий йиғим ва тарифларни 27%га пасайтиряпти

Ўзбекистон аэропортлари асосий йиғим ва тарифларни 27%га пасайтиряпти

Транспорт вазирлигининг хабар беришича, 2021 йил 15 апрель санасидан “Uzbekistan Airports”АЖ ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун йиғим ва тарифларни пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилган.

Бунда асосий йиғим ва тарифлар ўртача 27 %га пасайтирилиб, Ўзбекистон Республикаси аэропортларига мунтазам йўловчи рейсларини бажарадиган хорижий авиакомпаниялар учун қўлланилади.

Пасайтирилган йиғим ва тарифлар халқаро авиация маълумотномаларида эълон қилинди, бу билан ИКAОга аъзо бўлган 190 дан ортиқ мамлакат ва AIPдан фойдаланувчи барча авиакомпаниялар Ўзбекистон Республикаси аэропортларида қўлланиладиган тарифлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлиши учун имконият яратилгани айтилмоқда.

“Қабул қилинган қарор Ўзбекистон аэропортларининг рақобатбардошлигини таъминлаш, туризмни ривожлантириш ва ишлар самарадорлигини рағбатлантириш, аҳоли учун ҳаво транспортидаги ташишларни янада арзон қилиш учун замин яратади”, – дейди “Uzbekistan Airports” АЖ бошқаруви раиси Раъно Жўраева.

Теги :
Иқтисодиёт
Авто