Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Сувайш каналини тўсиб қўйган кема саёзликдан чиқарилди (+видео/фото)

Қарийб 200 минг тонна юк ортилган улкан кема бир ҳафта аввал, 23 март куни саёзликка ўтириб қолган ва Сувайш каналидаги ҳаракатни тўлиқ чеклаб қўйганди.

1 daqiqa o‘qiladi

Қарийб 200 минг тонна юк ортилган улкан кема бир ҳафта аввал, 23 март куни саёзликка ўтириб қолган ва Сувайш каналидаги ҳаракатни тўлиқ чеклаб қўйганди. Бугун маҳаллий вақт билан соат 4:30 атрофида «Evergreen» компаниясига қарашли контейнер ташувчи кема қутқарув хизматларининг учинчи уринишидан кейин Сувайш каналидаги саёзликдан чиқарилди. Бунинг учун 27 минг кубометр тупроқ қазиб олинган.

Эндиликда кема ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатланяпти. Энди у каналдаги қолган кемалар ҳаракатини ортиқ чекламайди.

Маълумки, Сувайш канали Ўзоқ Шарк ва Европани боғлаб турувчи асосий савдо транзит йўли ҳисобланади. Биргина кеманинг канални тўсиб қўйиши жаҳон савдосига ҳам ўз таъсирини кўрсатди.



“Lloyd's List” журналига кўра бир ҳафта давом этган тирбандликнинг ҳар бир кунида қарийб 9,6 млрд. долларлик зарар етказилган. Бу соатига 400 млн. ва 3,3 млн. тонна юк ёки дақиқасига 6,7 ​​млн. доллар деганидир.

Шунингдек, “Wall Street Journal” нашрига кўра, Сувайш каналининг тўсилиб қолгани ҳақидаги хабарлардан кейин Осиё ва Яқин Шарққа юкларни ташийдиган кемалар ижараси нарҳи 47 фоизгача ошиб кетган.