$
 12774.98
-15.14
 13914.51
-21.6
 130.14
0.11
weather
+26
Кечаси   +14°

Янги авлод касаллиги: эпилепсия сони ошиб бормоқда

epilepsiya

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу касалликнинг янада кўпайиб кетаётганини айтиб огоҳлантирмоқда, унга кўра бугунги кунда 50 миллиондан ортиқ одам ушбу касалликдан оғриган, бунда йилига 5 миллиондан ортиқ беморлар сони ошиб бормоқда. Вирус каби кенг тарқалиб кетган эпилепсия ўзи қандай касаллик, унинг қандай оқибатлари бор ва даволаш мумкинми?

Эски касаллик – “янги” ном

Эпилепсия - бу тутқаноқ каби касалликларнинг илмий номланиши ҳисобланиб,мия патологиясининг бузилиши билан боғлиқ. Унинг энг катта аломати тутқаноқдир, ундан ташқари сезиш ва фикрлашнинг ёмонлашувига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Агарда икки ёки ундан кўп марта тутқаноқ содир бўлса, эпилепсия ташхиси қўйилади. Бу фақат ёш болаларда учрайди деб ўйлаш нотўғри, ушбу касаллик ҳеч қайси ёшни “аяб ўтирмайди”. Агар вақтида олдини олинмаса, оқибатлар жиддийлашиб бораверади.

Келиб чиқиши сабаблари

Ушбу касаллик баъзи ҳолларда туғма бўлиши мумкинлиги аниқланган бўлса-да, аксарият беморларнинг касаллик сабаблари ҳали ҳам мавҳумлигича қолмоқда. Шунга қарамай бизга касалликни пайдо қилувчи қуйидаги сабаблар аён:

-          Бош жароҳатлари, баъзи ҳалокатлардан қолиб кетган жароҳатлар;

-          Инфекциялар. Менингит, ОИВ, вирусли энцефалит ва баъзи паразит  инфекциялар;

-          Ҳомиладорлик давридаги шикастланишлар, онадаги инфекциялар, нотўғри овқатланиш ёки кислород етишмаслиги;

-          Турли дори-дармонлар, мунтазам спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш;

-          Уйқусизлик, чарчоқ, ҳолдан тўйиш;

-          Иқлимий ўзгаришлар.

Намоён қилувчи белгилар

Ушбу ўзига хос касалликни билдириб турувчи ўзига хос белгилари мавжуд, хусусан :

-          ҳушни йўқотиш;

-          бақириш;

-          мушакларнинг беихтиёр қисқариши;

-          тез-тез силкиниш;

-          тилни тишлаш;

-          беихтиёр пешоб ва ахлат чиқариш

-          қўл ва оёқларнинг қалтираши ёки таранглашиши;

-          қисқа вақт давомида шовқин ёки сўзларга жавоб реакцияси йўқлиги;

-          нафас олишнинг қийинлашуви ёки нафас олишдан тўхташ;

-          киприкларни тез-тез пирпиратиш, бир нуқтага тикилиб қолиш, кўзини юқорига қаратиш.

Асосан паст даромадли мамлакатларда

Ҳисоб китобларга кўра ушбу касалликнинг энг кўпи сони даромади ўрта ёки паст мамлакатларга тўғри келади ( ҳар 100 минг кишига 139 киши). Чунки ушбу мамлакатларда айнан ушбу касалликни даволовчи инфратузилмалар яхши йўлга қўйилмаган, уларнинг тўртдан уч қисми даволанмайди. Бу касалликни даволаш ёки олдини олиш кучли мутахассис бўлиши шарт эмас, аммо кўп холларда айнан шундай билимга эга шифокорни топиш ҳам муаммо. Шуларни инобатга олган ҳолда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу касаллик бўйича огоҳлантирмоқда.