$
 12780.14
11.84
 13980.20
19.34
 133.11
1.96
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзсаноатқурилишбанк “Ўзбекистондаги энг илғор банк” деб эътироф этилди

Жорий йилнинг 13 июл куни Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида халқаро етакчи нашр – “Euromoney” таҳририятининг “Euromoney Awards For Excellence” версияси бўйича дунёдаги энг илғор банкларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзсаноатқурилишбанк “2022 йилда Ўзбекистондаги энг илғор банк” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Нашр экспертлари Банкни Ўзбекистоннинг энг йирик кредит муассасаси сифатида эътироф этиб, унинг сўнгги 12 ой давомидаги фаолиятини таҳлил қилди. Ҳисобот даврида муассасанинг молиявий кўрсаткичлари яхшиланганини таъкидлади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра, 2022-йилнинг 1-январ ҳолатига кўра, банк томонидан ажратилган кредитлар умумий ҳажми мамлакат кредит бозорининг 13,2 фоизини, умумий активлари қиймати банк сектори умумий активлари қийматига нисбатан 12,7 фоизни ташкил этганлиги, депозит қиймати соҳадаги умумий депозитлар қийматига нисбатан 8,1 фоиз эквивалентига тенг бўлганлиги, шунингдек умумий даромади ўтган йилга нисбатан 125 фоизга ўсганлиги қайд этилди.

Таҳлилчилар Ўзсаноатқурилишбанк тизимида Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЭТТБ) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган трансформация ишларига юқори баҳо берди.

Реклама ҳуқуқи асосида