$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

ЭНЕРГОУСКУНАЛАР ИШОНЧЛИЛИГИ ВА БАРҚАРОРЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

IES21

“Тошкент ИЭС” АЖ 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида ишлаб чиқариш қувватлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида 3-сонли энергоблокининг мукаммал таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилди. 

Қарийб 60 кун давом этган мазкур энергоблокни мукаммал таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилди. Корхонанинг марказлашган таъмирлаш цехи ходимлари ҳамда “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ мутахассислари таъмирлаш ишларини сифатли амалга оширдилар.

Тасдиқланган режага мувофиқ, энергоблокнинг янада ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида қозон ва турбина агрегатлари, генератор ва трансформаторлар таъмирдан чиқарилди. Хусусан, қозон агрегатида юқори ва пастки иссиқ ҳаво йўллари, газ қувурлари, генераторда мой зичлагичлари назоратдан ўтказилди ва тозаланди. Шунингдек, трансформатор изоляторларини тозалаш, мой сатҳини текшириш ва таҳлилини ўтказиш, трансформатор мойини совутиш тизимида таъмирлаш ишлари бажарилди.  

Шунингдек, мукаммал таъмирлаш даврида технологик жараёнларни назорати учун ўрнатилган ва маънан эскирган, хотира диаграмма қоғозида акс эттувчи 46 та ўлчов қурилмалари ўрнига кўпқиррали 7 та электрон ўлчов қурилмаси ўрнатилди. Натижада, ҳар бир ўлчанадиган параметрлар онлайн режимда дисплейда акс этиб, қимматбаҳо диаграмма қоғозларига бўлган эҳтиёж камайди. Энергоблокнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва технологик параметрларига таъсир қилувчи ўлчов бирликлари аниқлигига ҳам эришилди. 

– Мавсумолди амалга оширилган ишлар натижасида 3-энергоблокнинг асосий ва ёрдамчи қурилмалари ишончлилигига эришилди ҳамда тўлиқ қувватда ягона энерготизимга уланди, – дейди 1-қозон-турбина цехи бошлиғи Алишер Юнусов. – Бу ишлардан кўзлаган мақсадимиз, куз-қиш мавсумида ускуналарнинг беталофат ва барқарор ишлашини таъминлаш орқали электр энергиясини истеъмолчиларга узлуксиз етказиб беришдан иборатдир.