$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Ҳозир бизда энергия ресурсларига ҳамма — қанча истеъмол қилишидан қатъи назар — бир хил нархда пул тўлайди.

Чекка ҳудудларга ишлашга борган кадрларга ёрдам пули ва компенсация тўланади

Белгиланган нархнинг бир қисми давлат бюджети томонидан — яъни халқнинг пулидан компенсация қилинади. Ким кўпроқ электр ва газ ишлатса (табиийки, бойроқ одам кўпроқ ишлатади), ўша кўпроқ компенсация олади. Ўзбекистонда энергетика соҳасидаги нархлар либерализациясининг биринчи босқичида айнан шу бошқотирма ечилмоқда.

 

1 июлдан электр энергияси ва газ таъминоти учун тарифлар оширилиши кутилмоқда , айни вақтда энергия ресурслари учун истеъмол нормалари жорий этилмоқда (бир неча йил аввал Юнусободда ўтказилган тажрибани эсланг): электр энергияси учун ойига 250 киловаттгача, газ учун — апрелдан сентябрга қадар — 200 кубометргача, иситиш мавсумида эса — 700 кубометргача.

 

Истеъмолни мана шу миқдор ичида сақлай билганлар учун деярли кўп нарса ўзгармайди (айтишларича , ҳозир аксарият оилалар шунча миқдорда газ ва электр истеъмол қилади), аммо истеъмоли нормадан ошганлар оширилган тарифда ҳақ тўлайди. Масалан, 1 июлдан бошлаб ойига 250 киловаттгача электр энергияси истеъмол қилганлар ҳар киловатт учун 325 сўмдан тўлайди (ҳозир 295 сўм). 251-киловаттдан бошлаб эса ҳар киловатт баҳоси икки баробар ошиб, 650 сўмни ташкил этади.

 

Апрелдан сентябргача ойига 200 кубометргача газ истеъмол қилган оилалар ҳар кубометр учун 410 сўмдан тўлайди (ҳозир 380 сўм). Агар истеъмол социал нормадан ошиб кетса, у ҳолда 201-кубометрдан бошлаб 1200 сўмдан тўлайди. Ушбу тарифлар 2023 йил 1 мартгача ё оширилиши, ё пасайтирилиши мумкин, шу билан 2026 йилгача фақат йиллик инфляция даражасида индексация қилингани ҳолда сақлаб қолиниши таклиф этилмоқда.

 

Бизнес учун нархлар бошқачароқ, бироқ таклиф этилаётган қоидалар бир хил — тарифлар дастлаб 2022 йил 1 июлдан бир ошади, сўнг 2023 йил 1 апрелида яна ошгандек бўлади ва шу билан 2026 йилгача (йиллик инфляция даражасидаги индексацияни ҳисобга олмаса), ўзгаришсиз қолади. Бизнес камида энергия истеъмоли бўйича йиллик харажатларини бемалол режалаштириши мумкин бўлади, режалай олиш имкони эса бизнес учун энг зарур жиҳатлардан биридир.


Дарвоқе, тарифлар нега ошириляпти? Тушунтиришларича, январдагидек блэкаутлар бўлмаслиги учун, Миллий электр тармоқлари ёки Ўзтрансгаз кабилар йилни энг кўп зарар билан якунлаган корхоналар бўлмаслиги учун ва, охир-оқибат, электр ва газ таъминоти узлуксиз бўлиши учун.