$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ – ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАСИ РИВОЖИ УЧУН МУҲИМ ҚАДАМ

	ИЭС 24

“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти мутахассислари “Толимаржон ИЭС” ва “Муборак ИЭМ” АЖ корхоналарида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ишларида иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 июнь кунидаги “Иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари” юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ 2022 йил 20 июндаги “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналарида муқобил энергия манбаларини ривожлантириш тўғрисида”ги буйруғида кўрсатилган вазифаларни бажариш бўйича “Толимаржон ИЭС” АЖ ҳамда “Муборак ИЭМ” корхоналарида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.

Шунга кўра “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти техник бошқармаси бошлиғи Ойбек Зохидов, маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш бўлими бошлиғи Алибек Хаитовлар корхоналарда ўрнатилган қуёш фотоэлектр станциялар ва қуёш сув иситгичларининг ҳолатини жойида кўздан кечирдилар. 

Шу билан бир қаторда, “Толимаржон ИЭС” АЖ мутахассислари томонидан келгусида ўрнатиладиган фотоэлектр станцияларнинг лойиҳалари ҳам тақдимот қилиниб, келгусида амалга ошириладиган режалар белгилаб олинди.

Ҳозирда “Толимаржон ИЭС” АЖ 9 та қуёш фотоэлектр станцияси 10 та қуёш сув иситгичлари, “Муборак ИЭМ” АЖ эса 21 та қуёш фотоэлектр панелли ёритгичлар 3 та қуёш сув иситгичлари ўрнатилди.

“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти мутахассислари корхоналарда ишчи-ходимларга яратилаётган шароитлар ва “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишдилар.