$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

“ИНСОН ҚАДРИ УЧУН” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА ЭНЕРГЕТИКЛАРГА ҚУЛАЙ МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИ ЯРАТИЛМОҚДА

IES14

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналарида Президентимиз томонидан илгари сурилган “Инсон қадри учун” ғояси ижросини таъминлаш орқали ишчи-ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни кунларда “Муборак ИЭМ” АЖ корхонасида инсон қадрини улуғлаш йўналишидаги қатор ислоҳотларга ҳамоҳанг равишда маънан эскирган бино ҳамда иншоотларни, ижтимоий объектларни қайта таъмирлаш ва янгиларини барпо этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, 450 нафар ходимга мўлжалланган ювиниш хонасида олиб борилган таъмирлаш ишлари доирасида 968 квадрат метр майдонга кафель ётқизилди, 524 квадрат метр майдон шифти пластиклар билан таъмирланди. Мавжуд эски деразалар янги пластик ромларга алмаштирилди. Ходимлар кийиниш хоналарига 173 дона шкаф, 50 та ўриндиқлар ўрнатилди.

Бундан ташқари, ходимлар овқатланиш хоналари қайта таъмирланиб, янгича кўриниш барпо этилди. Корхонанинг эстетик кўринишини яхшилаш мақсадида “яшил йиллик” умуммиллий дастури доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

- Бундай саъй-ҳаракатлар ишчи-ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, уларнинг унумли меҳнат қилишлари ва дам олишларини таъминлашдек эзгу мақсадга хизмат қилади, - дейди “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бино ва гидротехник иншоотларни эксплуатация қилиш бўлими бош мутахассиси Нуриддин Маҳмудов.