$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАР БАЙРАМ КУНЛАРИ ШТАТ РЕЖИМИДА ИШЛАЙДИ

IES35

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан эълон қилинган қўшимча дам олиш кунларида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқлари корхоналарини сифатли электр энергияси билан таъминлаш ишларини самарали ташкил этишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ишлаб чиқариш жараёни барқарорлигини таъминлаш мақсадида махсус штаб ташкил этилди, акциядорлик жамияти ва корхоналар кесимида 24 соатлик навбатчилик гуруҳлари иши жорий қилиниб, мутасаддилар олдида турган биринчи даражали вазифалар белгилаб олинди.

Эслатиб ўтамиз, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибида 12 та, шу жумладан, 6 та йирик иссиқлик электр станцияси, 3 та иссиқлик электр маркази ва 3 та электр станцияларга хизмат кўрсатувчи пудрат ташкилотлари мавжуд. 

Айни пайтда Жамият мамлакатимизда электр энергияси ишлаб чиқарувчи асосий генерация корхонаси ҳисобланиб, жами электр энергияси ишлаб чиқаришдаги улуши 85 фоизга яқинни ташкил этади.

2022 йилнинг дастлабки 7 ойи давомида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 33,1 млрд. кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилди, бу эса режага нисбатан 102,7 фоизни ташкил этди.