$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Бу солиқ мажбурият эмас, янги имноният” — ДСҚ меҳнат муҳожирлари ҳам солиқ тўлаши ҳақидаги гапларга муносабат билдирди

Меҳнат мигрантларига микроқарзлар берилади

Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёев қарорига мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлар ўзини ўзи банд қилган шахсларга тенглаштирилади. Мазкур қарор шу кунларда ижтимоий тармоқларда кескин норозиликларга сабаб бўлмоқда. Сабаби улар буни янги турдаги солиқ сифатида қабул қилшяпти. Давлат солиқ қўмитаси интернет тармоқларида меҳнат муҳожирлари учун солиқ жорий этилаётгани тўғрисидаги маълумотлар нотўғри эканини таъкидлаб, бунга ўз муносабатини билдирди.

Қўмитанинг қайд этишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади. 

Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин, бу 2020 йил учун энг камида БҲМнинг 50% миқдорида белгиланган бўлиб, ҳозирда 111 500 сўмни ташкил этади.

Шу билан бирга, агар чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар Ўзбекистонда пенсия ва иш стажига эҳтиёж сезмаса, унда Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлашнинг ҳожати йўқ.

“Ушбу чора меҳнат муҳожирларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, келажакда уларни моддий ҳимоя қилиш кафолати бўлиб хизмат қилади”, дейилади ДСҚ муносабатида.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot