$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

ОАВга дронлардан фойдаланишга рухсат берилиши кутилмоқда

ОАВга дронлардан фойдаланишга рухсат берилиши кутилмоқда Дрон

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Унда оммавий ахборот воситаларининг фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш кўзда тутилган бўлиб, бир қатор ўзгаришлар киритилади.

Жумладан, оммавий ахборот воситаларига фото- ва видеоматериалларни тайёрлаш мақсадида дронлардан фойдаланишга рухсат берилади. Бунда ОАВ вакиллари қонунчиликда белгиланган тартибда рухсатнома олиш орқали тегишли давлат органи томонидан белгилаб берилган ҳудудларда, қирқ метргача бўлган баландликда, вазни уч килограммдан зиёд бўлмаган учувчисиз бошқариладиган қурилма (дрон)лардан фойдаланишлари мумкин.

Теги :
Жамият